< Москвада Ингушетия экстремизмга қарши курашиш маркази раҳбари отиб ўлдирилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Москвада Ингушетия экстремизмга қарши курашиш маркази раҳбари отиб ўлдирилди

Москвада Ингушетия экстремизмга қарши курашиш маркази раҳбари отиб ўлдирилди

Москвада Ингушетия экстремизмга қарши кураш маркази бошлиғи Иброҳим Элжаркиев ва унинг акаси ўлдирилди.



«Москва ғарбида икки кишининг ўлдирилиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди, улардан бири Ингушетия Республикасининг экстремизмга қарши курашиш маркази раҳбари», - дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.
РИА Новости манбасининг хабар беришича, ўлдирилганлар Ингушетия ИИВ экстремизмга қарши курашиш маркази раҳбари Иброҳим Элжаркиев ва Москвадаги касалхоналардан бирида нейрожарроҳ бўлиб ишлайдиган укаси Аҳмад Элжаркиев бўлган.
Россия Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан «Икки ва ундан ортиқ кишининг ўлдирилиши» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Уч нафар гумонланувчига нисбатан қидирув эълон қилинган.
Эльжаркиев 2017 йилда Ингушетия ИИВ экстремизмга қарши курашиш маркази раҳбари бўлганди
RUSSIAN MINISTRY OF INTERNAL AFFAIRS
«Қотил Ингушетия ИИВ экстремизмга қарши курашиш маркази раҳбари ва унинг акасини ўлдириш учун камида 9 марта ўқ узган. У патронлар тугаб қолишидан хавотирланмасдан бамайлихотир ўқ узган. Катта эҳтимол билан у Стечкин, Яригин тўппончаларидан ёки хорижда ишлаб чиқарилган қуролдан фойдаланган. Тергов вазиятни ойдинлаштирмоқда», - дейилади ТАСС манбаси маълумотида.
Интерфакс ҳам қотиллик тафсилотларини келтирган.
«Қотил пиёда юриб келган, қурбонларига қарата бир неча ўқ узган, кейин улар ҳалок бўлганига амин бўлиш мақсадида бошга қарата ўқлар узилган. Жиноятчи қизил курткада бўлган ва воқеа жойини зудлик билан тарк этган», - дейилади агентлик хабарида.
Айни вақтда ижтимоий тармоқларда воқеа жойидаги кузатув камераларига тушган тасвирлар тарқалмоқда.

Бу биринчи ҳужум эмас
2019 йил бошида ҳам Элжаркиевга суиқасд уюштирилганди.
Ўшанда у Чеченистондан Ингушетияга қайтганида унинг машинаси Сунженск тумани ҳудудида автоматдан ўққа тутилган.
Ўшанда унинг ҳамроҳлари оғир жароҳатлар олган, улардан бири касалхонада вафот этган, Элжаркиевга ҳеч нарса қилмаганди.
Элжаркиев 2017 йилнинг декабрида «Э» марказига раҳбар бўлганди.
У бу лавозимда Ингушетия ИИВ экстремизмга қарши курашиш марказида қийноқларга йўл қўйгани учун 7 йилга қамалган Тимур Хамхоевнинг ўрнини эгаллаганди.
Хамхоевнинг ўринбосари Сергей Хандогин уч йил шартли қамоқ жазоси олган. Марказнинг яна бир ходими Алихан Беков терговдаги шахслардан бири ўлимида айбланиб 10 йилга қамалган.
Ушбу иш доирасидаги яна 4 нафар айбланувчи 3 йилдан 10 йилгача бўлган қамоқ жазолари билан жазоланган.



Комментарии (0)

Оставить комментарий