< Исроил элчихоналари 1 ноябрдан ўз ишини давом эттиради » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Исроил элчихоналари 1 ноябрдан ўз ишини давом эттиради

Исроил элчихоналари 1 ноябрдан ўз ишини давом эттиради

Исроилнинг молия вазирлиги билан низо сабабли иш ташлаш доирасида ўз ишини тўхтатган элчихоналари ўз вазифаларини 1 ноябрдан бажаришни давом эттиради. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.   

Фото: Pixabay
“Иш ташлаш якунланди, барча элчихоналар эртадан очилади”, деб айтилган хабарда.
Ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, суд қарорига кўра, ихтилоф томонлари – молия вазирлиги ва ташқи ишлар вазирлиги ходимлари касаба уюшмаси 25 кун ичида муаммонинг ечимини топишлари керак.
30 октябрда Исроилнинг бутун дунёдаги элчихоналари исроиллик дипломатлар сарф-харажатлари қисқартирилишига қарши ёпилиши эълон қилинганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий