< Японияда яна бир вазир сайловчиларни сотиб олгани учун истеъфога чиқди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Японияда яна бир вазир сайловчиларни сотиб олгани учун истеъфога чиқди

Японияда яна бир вазир сайловчиларни сотиб олгани учун истеъфога чиқди
Япония адлия вазири Кацуюки Каваи истеъфога чиқди. Вазир ва унинг парламент олий палатаси депутати бўлган рафиқаси сайлов қонунчилигини бузишда гумон қилинмоқда.
ТАСС ахборот агентлиги хабар беришича, Япония оммавий ахборот воситалари вазир ва унинг рафиқаси сайлов кампанияси вақтида давлат маблағларини мақсадсиз сарфлаганини маълум қилган. Журналистларнинг маълумотларига кўра, вазир ва унинг рафиқаси ходимларига белгилангандан 2 марта кўпроқ ҳақ тўлаган ва ўз округларидаги сайловчиларга сабзавотлар тўпламини совға қилиб, уларнинг овозини “сотиб олишга” уринган.
Каваи ушбу қоидабузарликлардан ҳабари йўқлигини ва ўзининг ҳамда рақифасининг сайлов штабларида “ҳар томонлама ички тергов” ўтказишини таъкидлаб ўтган. У вазир лавозимидан кетса-да, бироқ парламент қуйи палатаси депатути мандатидан воз кечмаслигига ишора қилган.
Япония бош вазири Синдзо Абэ сентябрда шакллантирган янги ҳукумат учун бу иккинчи истеъфодир. Аввалроқ шундай айбловлар билан иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Иссю Сугавара ўз лавозимини тарк этганди.
Каваининг истеъфоси туфайли Синдзо Абэ япон халқидан бир ҳафта ичида иккинчи марта узр сўрашига тўғри келди. Аввалроқ у Сугавара истеъфоси учун узр сўраганди. Бош вазир унинг ҳукумати охирги истеъфолар туфайли халқнинг йўқотилган ишончини тиклаш учун барча ишни қилишига ваъда берган. 
Таъкидланишича, энди адлия вазири лавозимини олий палата депутати, 55 ёшли Масако Мори эгаллайди.


Комментарии (0)

Оставить комментарий