Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Ўзбекистонга ташриф буюради
Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев 30-31 октябрда Тожикистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати хабар қилди.

“Николай Патрушев 30 октябрда Душанбеда ва 31 октябрда Тошкентда хавфсизлик кенгаши аппаратлари линияси бўйича Россия-Тожикистон ва Россия-Ўзбекистон маслаҳатлашувларини ўтказади”, дейилган хабарда.
Патрушев ўз ҳамкасблари билан Афғонистон чегарасидаги масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда. Ўзбекистон ва Россия хавфсизлик кенгаши раҳбарлари охирги марта ШҲТнинг июнда Бишкекда ўтган саммитида бўлиб ўтганди. Ўшанда икки томон Ўзбекистон ва Россия хавфсизлик кенгаши аппаратлари ўртасидаги ҳамкорлик муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлаб ўтган.
Патрушев мунтазам равишда бошқа давлатлардаги ҳамкасблари билан хавфсизлик бўйича икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиб туради. Октябрь ўртасида у Куба ва Бразилияга, сентябрда эса Японияга ташриф буюрган. Патрушев охирги ойларда, шунингдек, Малайзия, Сингапур, Арманистон, Озарбойжон ва Беларусга сафар уюштирган.
Комментарии (0)