< АҚШ Суриядаги нефть конларини ҳар қандай кучлардан ҳимоялаши маълум қилинди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ Суриядаги нефть конларини ҳар қандай кучлардан ҳимоялаши маълум қилинди

АҚШ Суриядаги нефть конларини ҳар қандай кучлардан ҳимоялаши маълум қилинди
АҚШ мудофаа вазири Марк Эспернинг таъкидлашича, америкалик ҳарбийлар Суриядаги нефть конларини ҳимоялашни давом эттиради. Унинг таъкидлашича, Вашингтон бунда унга хавф соладиган ҳар қандай куч, жумладан Россия ва суриялик ҳарбийлардан ҳимояланишга тайёр.

,

“АҚШ Сурия шимоли-шарқидаги нефть конлари устидан назоратни қўллаб-қувватлайди. АҚШ қуролли кучлари уларга хавф соладиган ҳар қандай кучга жиддий жавоб қайтаради”, деб айтган Эспер Twitter’да эфирга узатилган матбуот анжуманда. 
АҚШ мудофаа вазири “Америкалик ҳарбийлар нефть конларига Россия ва суриялик ҳарбийларни қўймайдими?” деган саволга “Умуман олганда, ҳа”, деб жавоб қилган. 
Унинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийларининг асосий мақсади бу конларни “Сурия демократик кучлари” курд тузилмаларига топширишдан иборат.
Эспер ушбу конлар ҳисобига ИШИД террорчилик ташкилоти молиялаштирилганини таъкидлаб ўтган.
Бу орада Россиянинг таъкидлашича, АҚШ ҳарбийларининг ушбу ҳудудларда бўлиши Сурия халқини талашни давом эттиришга қаратилган. Бундай фикрни Россиянинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянский билдирган. 
Унинг таъкидлашича, АҚШ “Сурия нефтини Сурия халқидан ҳимоялаш”га қарор қилган. 
Икки кун аввал Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков АҚШ Сурия нефти контрабандаси билан шуғулланишини айтган. Унинг таъкидлашича, нефть ташувчи автомобилларни АҚШнинг хусусий ҳарбий компаниялари ва махсус кучлари қўриқлайди. Конашенковнинг таъкидлашича, нефть АҚШ назоратидаги “Сэдкаб” компанияси томонидан олиб чиқилади.
Россия мудофаа вазирлигида маълум қилинишича, бундай контрабанда нефтининг бир баррели 38 доллар туради, бундан ҳар ой олинадиган даромад 30 млн доллардан ошади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий