Трамп АҚШни очиқ осмон бўйича шартномадан чиқармоқчи

Шартнома қатнашчилари ҳарбий фаолиятни назорат қилиш мақсадида бир-бирларининг ҳудудлари устида парвозлар амалга ошириши мумкин.
Фото: EPA/Vostock-photoАҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг очиқ осмон бўйича шартномадан чиқиб кетишини маълум қиладиган ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal хабар берди.
Хабарда айтилишича, шу билан бирга, бу борада якуний қарор қабул қилинмаган ва мунозаралар давом этмоқда.
Очиқ осмон бўйича шартнома (The Treaty on Open Skies) 1992 йил 24 мартда имзоланган бўлиб, ҳозирда 34 давлат ушбу шартнома иштирокчиси ҳисобланади.
Шартнома қатнашчилари ҳарбий фаолиятни назорат қилиш мақсадида бир-бирларининг ҳудудлари устида парвозлар амалга ошириши мумкин.
Комментарии (0)