Германиядаги ливанлик оилавий гуруҳга қарши операцияда 400 полициячи қатнашмоқда
Германиянинг тўртта федерал ерида ливанлик қариндош-уруғлардан ташкил топган йирик гуруҳга қарши махсус операция ўтказилмоқда. Бу ҳақда Bild газетаси хабар берди.Нашрнинг маълумот беришича, операцияда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг 400га яқин ходими қатнашмоқда.
Хабар қилинишича, Берлин, Шимолий Рейн-Вестфалия, Рейнланд-Пфальц ва Саарда ушбу гуруҳ вакилларига тегишли жами 28та хонадон ва офисларда тинтув ўтказилмоқда.
Махсус операцияда GSG9 терроризмга қарши кураш бўлинмаси ҳам қатнашмоқда.
Қариндош-уруғлардан ташкил топган гуруҳ 2018 йил майдан 2019 йил июлгача Германияга Ливан фуқароларини камида 26 марта ноқонуний равишда олиб кирганликда гумонланмоқда.
Комментарии (0)