Англияда юк машинасидан жонсиз ҳолда топилганларнинг барчаси хитойлик бўлган
Буюк Британиянинг Эссекс графлигидаги саноатлашган ҳудудда юк машинаси ичидан жонсиз ҳолда топилган 39 кишининг барчаси Хитой фуқаролари бўлган.
Фото: PA
Ичида жасадлар борлиги маълум бўлган фура 23 октябрга ўтар кечаси Англия шарқида, Эссекс графлигидаги Грейс шаҳарчасида топилганди. Қотилликка алоқадорликда гумонланиб - Шимолий Ирландия фуқароси, 25 ёшли ҳайдовчи Мо Робинсон қўлга олинган.
Полиция фура Болгарияда рўйхатга олгани, аммо у Британияга, Темза дарёси бўйидаги Пурфлит портига Бельгиянинг Зебрюгге портидан келган ва маҳаллий вақт билан соат 00:30да Таррок маъмурия округидан топилган.
Соат 01:40да Грейс шаҳри полиция маҳкамасига тез ёрдамдан қўнғироқ бўлган, тиббиёт ходимлари шаҳардаги саноат ҳудудидан ўнлаб кишиларнинг жасадлари топилгани ҳақида хабар беришган.

Айни юкхонадагиларнинг ўлими сабаби ва Робинсон бунга қай даражада алоқадорлиги маълум эмас.
Машина юкхонасида бўлганларнинг 38 нафари катта ёшлилар ва бир нафари ўсмир ёшида бўлган. Болгария ТИВнинг маълум қилишича, юк машинаси Болгарияда рўйхатга олинган, лекин бу ҳодисага Болгария алоқадор эмас.
Бу биринчиси эмас
Бу Хитойдан келган ноқонуний муҳожирларнинг оммавий ҳалок бўлиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас.
2000 йил июнида Дувр порт шаҳрида Нидерландия давлат рақами бўлган юк машинасидан 58 кишининг жасади топилганди. Ўшанда бу одамлар ҳаво етишмасдан ҳалок бўлгани аниқланганди.
Ўша фура Буюк Британияга паром орқали Бельгиянинг Зебрюгге портидан келганди.
2004 йил февралида 23 нафар хитойлик нолегал Ланкашир графлиги ҳудудига сузиб ўтмоқчи бўлганида чўкиб кетган.
Фото: PAИчида жасадлар борлиги маълум бўлган фура 23 октябрга ўтар кечаси Англия шарқида, Эссекс графлигидаги Грейс шаҳарчасида топилганди. Қотилликка алоқадорликда гумонланиб - Шимолий Ирландия фуқароси, 25 ёшли ҳайдовчи Мо Робинсон қўлга олинган.
Полиция фура Болгарияда рўйхатга олгани, аммо у Британияга, Темза дарёси бўйидаги Пурфлит портига Бельгиянинг Зебрюгге портидан келган ва маҳаллий вақт билан соат 00:30да Таррок маъмурия округидан топилган.
Соат 01:40да Грейс шаҳри полиция маҳкамасига тез ёрдамдан қўнғироқ бўлган, тиббиёт ходимлари шаҳардаги саноат ҳудудидан ўнлаб кишиларнинг жасадлари топилгани ҳақида хабар беришган.

Айни юкхонадагиларнинг ўлими сабаби ва Робинсон бунга қай даражада алоқадорлиги маълум эмас.
Машина юкхонасида бўлганларнинг 38 нафари катта ёшлилар ва бир нафари ўсмир ёшида бўлган. Болгария ТИВнинг маълум қилишича, юк машинаси Болгарияда рўйхатга олинган, лекин бу ҳодисага Болгария алоқадор эмас.
Бу биринчиси эмас
Бу Хитойдан келган ноқонуний муҳожирларнинг оммавий ҳалок бўлиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас.
2000 йил июнида Дувр порт шаҳрида Нидерландия давлат рақами бўлган юк машинасидан 58 кишининг жасади топилганди. Ўшанда бу одамлар ҳаво етишмасдан ҳалок бўлгани аниқланганди.
Ўша фура Буюк Британияга паром орқали Бельгиянинг Зебрюгге портидан келганди.
2004 йил февралида 23 нафар хитойлик нолегал Ланкашир графлиги ҳудудига сузиб ўтмоқчи бўлганида чўкиб кетган.
Комментарии (0)