< Лукашенко Литвада АҚШ танклари жойлаштирилишига “муносиб” жавоб тайёрлашни буюрди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Лукашенко Литвада АҚШ танклари жойлаштирилишига “муносиб” жавоб тайёрлашни буюрди

Лукашенко Литвада АҚШ танклари жойлаштирилишига “муносиб” жавоб тайёрлашни буюрди
Беларусь президенти Александр Лукашенко Литва-Беларусь чегараси яқинида АҚШнинг зирҳли техникаси ва ҳарбийлари жойлаштирилишига муносиб жавоб режасини ишлаб чиқишни буюрди. Бу ҳақда Беларусь хавфсизлик кенгаши раҳбари Станислав Зась маълум қилди.
Тегишли топшириқларни хавфсизлик кенгаши бош котиби ва мудофаа вазири олган.
Заснинг таъкидлашича, АҚШ зирҳли техникаси Беларусь чегарасидан 15 км узоқликдаги Пабраде полигонида жойлаштирилади. Унинг айтишича, аввал Литвада АҚШ бўлинмалари жойлаштирилмаган.
Таъкидланишича, бундай вазиятда ҳар қандай давлат жавоб чораларини кўради ва кейинги ҳафтада Лукашенкога АҚШ ҳаракатларига жавоб қайтариш бўйича таклифлар тақдим қилинади. Заснинг айтишича, ушбу қадамлар дунёда ва минтақада кескинлик ўсиши ортида қабул қилинмоқда ва бу ҳам хавфсизлик ҳолатига таъсир қилади.
Хавфсизлик кенгаши раҳбари 2020 йил баҳорига режалаштирилган НАТОнинг Defender Europe машғулотларидан ҳам хавотир билдирган. Заснинг таъкидлашича, машғулотлар давомида АҚШ қўшинларининг Европага ташланиши машқ қилинади.
22 октябрда Лукашенко Беларусь атрофида барқарорсизлик мавжудлиги ҳақида гапирган. У Беларусь чегараси яқинидаги вазият кескинлашаётганини таъкидлаб ўтиб, бузғунчи кучларга мамлакатда яратилган тинчликни бузишга имкон бермасликка чақирган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий