< Цукерберг Россия, Хитой ва Эронни АҚШдаги сайловларга тайёргарлик жараёнига аралашаётганликда айблади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Цукерберг Россия, Хитой ва Эронни АҚШдаги сайловларга тайёргарлик жараёнига аралашаётганликда айблади

Цукерберг Россия, Хитой ва Эронни АҚШдаги сайловларга тайёргарлик жараёнига аралашаётганликда айблади
Facebook компанияси асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг Россия, Хитой ва Эрон АҚШда 2020 йилда ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёнига аралашишга уринаётганини айтди. У бу борадаги фикрларини NBC телеканалига интервьюсида айтиб ўтди.   Фото: EPA
“Биз ҳозир Россия, Эрон ва Хитой сайловларга аралашиш учун янада нозик тактикани қўллаётганини кўрмоқдамиз. 2020 йилги сайловлар борасида бундай ишонч билан айтишимнинг сабабларидан бири – биз 2016 йилдан бери Франция, Германия, Европа Иттифоқи, Ҳиндистон, Мексика ва Бразилиядаги барча муҳим сайловларга аралашувдан ҳимояланишда роль ўйнадик”, деб айтган Facebook раҳбари.    
Цукерберг Facebook ижтимоий тармоғи маъмурияти сохта маълумот тарқатиш ва АҚШдаги сайлов жараёнларига таъсир кўрсатишга уринишларга қарши кураш усулларини такомиллаштириш доирасида Россия ва Эроннинг 4 гуруҳ аккаунтларини ўчирганини эслатиб ўтган. “Бу маълумотларнинг аниқланиб, ўчирилиши тизимимиз аввалгидан анча мукаммаллашганидан дарак беради”, деб ҳисобламоқда Цукерберг.
Facebook раҳбарияти сайловларга аралашувларга қарши курашда етарлича жонбозлик кўрсатмаслиги учун АҚШ ҳукумати томонидан бир неча маротаба танқидга учраган.
Охирги баҳолашларга кўра, Facebook ижтимоий тармоғининг бир ойлик умумий аудиторияси 2,4 млрд фойдаланувчидан ошади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий