< Дунёдаги энг қадимги марварид Абу-Дабида намойиш қилинади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Дунёдаги энг қадимги марварид Абу-Дабида намойиш қилинади

Дунёдаги энг қадимги марварид Абу-Дабида намойиш қилинади
Дунёдаги энг қадимги марварид БАА Лувр музейида ўтадиган “Ҳашаматнинг ўн минг йили” кўргазмасида намойиш қилинади. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар берди. 
Диаметри 2,5 ммни ташкил қилувчи ва 8 минг йиллик митти марварид илк бор кенг омма ихтиёрига 30 октябрдан 18 февралгача ҳавола қилинади.   
Марварид Марава оролида топилган ва шайх Зоид миллий музейи коллекциясига киради.
Абу-Даби Луври 2017 йилда очилган ва БААдаги биринчи универсал бадиий музей ҳисобланади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий