< АҚШ Суриядан Ироққа минг нафар ҳарбийсини ташлайди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ Суриядан Ироққа минг нафар ҳарбийсини ташлайди

АҚШ Суриядан Ироққа минг нафар ҳарбийсини ташлайди
АҚШ Суриянинг шимоли-шарқидан Ироққа ИШИДга қарши кураш учун мингга яқин ҳарбийсини ташлайди.
Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер журналистларга маълум қилди. 
“АҚШ қўшинларининг Сурия шимоли-шарқидан олиб чиқилиши давом этмоқда. Биз кунлар эмас, ҳафталар ҳақида гапирмоқдамиз. Жорий режа ушбу кучларнинг Ироқ ғарбига кўчирилишидан иборат”, деб айтган Эспер. 
Журналистларга Пентагоннинг юқори лавозимдаги бошқа бир вакилининг маълум қилишича, вазият ўзгарувчан ва режалар ҳали ўзгариши мумкин. 
9 октябрда Туркия Сурия шимолида курд отрядларига қарши ҳарбий амалиёт бошлаганди. Амалиётдан мақсад Туркия чегараси учун ҳимоя камари бўладиган оралиқ ҳудуд яратиш ҳисобланган. Анқаранинг режасига кўра, бу ҳудудга Туркиядаги суриялик қочқинлар қайтиши мумкин. 
13 октябрда Эспер Туркиянинг амалиёти сабабли Сурия шимолидан мингга яқин ҳарбий олиб чиқилишини маълум қилганди. 17 октябрда эса АҚШ ва Туркия Сурияда жанговар ҳаракатларни тўхтатишга келишиб олди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий