Афғонистон сайлов комиссияси президент сайловининг дастлабки натижасини эълон қила олмади
Афғонистон мустақил сайлов комиссияси (МСК) раиси Ҳаво Аллам Нуристоний президент сайловининг дастлабки натижасини белгиланган муддатда эълон қила олмаслигини билдириб узр сўради.
Аввалроқ МСК сентябрда бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижаси 19 октябрда, якуний натижаси 7 ноябрда эълон қилинишини билдирганди.
Матбуот анжуманида сўзга чиққан Нуристоний комиссия техник сабаблар боис натижани белгиланган муддатда аниқлай олмаганини маълум қилди.
Афғонистонда 28 сентябрда бўлиб ўтган президент сайловида 15 нафар номзод, жумладан, амалдаги президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ҳамда бош вазир Абдулла Абдулла иштирок этганди.
Бу 2001 йилдан буён Афғонистонда ўтказилган тўртинчи президент сайлови бўлди.

Комментарии (0)