< Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси пасайишда давом этмоқда, аммо пасайиш суръати секинлашмоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси пасайишда давом этмоқда, аммо пасайиш суръати секинлашмоқда

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси пасайишда давом этмоқда, аммо пасайиш суръати секинлашмоқда
Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси пасайишда давом этаётган бўлса-да, минтақада унинг пасайиш суръати секинлашган. Қашшоқликнинг энг юқори даражаси ишга жойлашиш имконияти чекланган қишлоқлар ва чекка ҳудудларда қайд этилмоқда.Фото: РИА "Новости"
Жаҳон банки томонидан ҳар йили 17 октябрда нишонланадиган Халқаро қашшоқликни тугатиш куни арафасида Марказий Осиёдаги қашшоқлик даражаси тўғрисидаги янги маълумотлар эълон қилинди.
“Ижобий ҳолат сифатида айтиш мумкинки, Марказий Осиёда қашшоқликни камайтириш соҳасидаги жараён давом этмоқда. Шу билан бирга, бу жараён ҳозиргидан аввалгига нисбатан анча секин. Шу боис барқарор ва ҳар томонлама ўсишни таъминлаш бўйича қўшимча саъй-ҳаракатлар минтақа мамлакатларидаги устувор йўналишлардан бири бўлиши лозим", - дейди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук.
2000-йиллардан бошлаб Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари қашшоқликни камайтириш борасида сезиларли ютуқларга эришдилар, аммо бунинг аксарият қисми ўтган ўн йилликнинг дастлабки йилларига тўғри келади.

Комментарии (0)

Оставить комментарий