< БМТ: ядро уруши юз бериши хавфи ошмоқда » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

БМТ: ядро уруши юз бериши хавфи ошмоқда

БМТ: ядро уруши юз бериши хавфи ошмоқда
Ядро уруши юз бериши хавфи ошмоқда, жаҳондаги вазият хавфлига айланмоқда. Бунга эса кўплаб, жумладан давлатлар ўртасида ўзаро ишончнинг тобора йўқолаётгани, мулоқотнинг етишмаслиги, фан ва янги технологияларнинг тез ривожланиши каби сабаблар бор. Бу ҳақда БМТ бош котибининг қуролсизланиш масалалари бўйича ўринбосари Идзуми Накамицу “Коммерсант” нашрига интервьюсида айтиб ўтди.
“Кўплаб таҳлилий ташкилотлар, қуролланишни назорат қилиш бўйича мутахассислар ядро уруши хавфи ошаётганини айтишмоқда. “Қиёмат қойим” соати яна 2 та кам яримтунга қайтарилди. Вазият яна хавфли тус олаётганидан жиддий хавотир бор. Мен бунинг учун кўплаб сабаблар кўрмоқдаман”, деб айтган Накамицу. Унинг айтишича, “афсуски, давлатлар, жумладан ядро давлатлари ўртасидаги ўзаро ишончга жиддий футур етган”.
“Мулоқотнинг етишмаслигини ҳам қайд этиш зарур. Кўринишича, етакчи ва бошқа давлатлар дипломатия, музокаралар ва мулоқотдан кўра ҳарбий имкониятларни қадрламоқдалар”, деб таъкидлаб ўтган БМТ вакили.
Шунингдек, халқаро алоқаларнинг ёмонлашаётгани кузатилмоқда. “Кўз ўнгимизда таскин бермайдиган вазият авж олмоқда”, деб айтган Накамицу.
Мутахассис “фан ва янги технологиялар жадал ривожланаётганига” ҳам эътибор қаратган. “Биз бу ядро соҳасига қандай таъсир қилишини аниқ билмаймиз, бироқ кўпчилик ақалли киберҳудуддаги зарарли фаолият оқибатлари, сунъий онгни қўллаб қурол ишлатиш, гипертовушли ва стратегик оқибатларга эга бўлиши мумкин бўлган оддий қуроллар қўллаш оқибатлари қандай бўлишини яхшироқ англаш зарурлиги ҳақида гапирмоқда”, деб таъкидлаб ўтган БМТ вакили. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий