< Россия қўшинлари Суриянинг АҚШ базаси жойлашган Манбиж шаҳрига кирди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Россия қўшинлари Суриянинг АҚШ базаси жойлашган Манбиж шаҳрига кирди

Россия қўшинлари Суриянинг АҚШ базаси жойлашган Манбиж шаҳрига кирди
Россия ҳарбий полицияси кечагина АҚШ иттифоқдошлари назорат қилган Суриянинг Манбиж ва қўшни ҳудудларида Туркия ва Сурия ҳарбийлари тўқнашув чизиғини патруллашга киришди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди. 
Аввалроқ президент Башар Асадга бўйсунувчи Сурия армияси Манбижни тўлиқ эгаллагани маълум қилинган.
Манбижда америкаликлар иккита ҳарбий базани қолдиришган.
Америкалик ҳарбийларнинг шаҳарни тарк этгани ҳақидаги маълумотни АҚШ коалицияси махсус вакили полковник Майлс Каггинс тасдиқлаган.
“Коалиция кучлари Суриянинг шимоли-шарқини тўлиқ тарк этмоқдалар. Биз Манбиждан кетдик”, деб ёзган Каггинс твиттерда.
Ижтимоий тармоқларда АҚШнинг Манбиждаги базасида эканлигини таъкидлаётган русийзабон фойдаланувчилар видеоси тарқала бошлаган.
13 октябрда Вашингтоннинг Суриянинг Туркия қўшинлари кириб борган ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиш қароридан кейин курд отрядлари Асад ҳукумати билан келишувга келгани маълум бўлганди. Россия ўзига қарашли Ҳмаймим базасида олиб борилган музокараларга воситачилик қилган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий