Туркиянинг Суриядаги амалиёти оқибатида 160 минг киши қочқинга айланди
Туркиянинг Сурия шимолидаги амалиёти сабабли ўз уйини тарк этишга мажбур бўлганлар сони 160 минг кишига етди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик баёнотида маълум қилинган. “Бош котиб [Антониу Гутерреш] Сурия шимолидаги жанговар ҳаракатлардан жиддий ташвишда. Бу ҳаракатлар, маълум қилинишича, кўплаб тинч аҳолининг ўлимига ва яраланишига ҳамда камида 160 минг фуқаронинг бошқа жойга кўчишига сабаб бўлди”, дейилган ҳужжатда.
Tweets by UN
Туркия 9 октябрда Сурия шимолида курд отрядлари ва ИШИД террорчиларига қарши амалиёт бошлади.
Комментарии (0)