Конгода президентнинг парвозлари вақтида кўмак кўрсатган Ан-72 самолёти ҳалокатга учради

Самолёт 11 октябрь эрталаб мамлакат шарқидаги Гома шаҳридан пойтахт Киншаса томон парвоз қилган. Бир соатдан кейин у билан алоқа йўқолган.
Маълум қилинишича, самолётда экипажнинг 4 аъзоси ва 4 йўловчи бўлган. Таъкидланишича, самолёт президент Феликс Чисекедининг ҳаракатланишига логистик ёрдам кўрсатган. Тахмин қилинишича, йўловчилар орасида президент қўриқлаш хизматининг 3 ходими ва ҳайдовчи бўлган.
Шунингдек, самолёт экипажи аъзолари орасида россияликлар ҳам бўлган.
Ҳалокат оқибатида президент жабрланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гаплар ортида ўнлаб одамлар Конгонинг энг йирик мухолиф партияси штабига йўлни тўсиб олишган.
Комментарии (0)