Суриялик курдлар Туркиядаги шаҳарни ўққа тутишди
“SDF Нусайбин турк шаҳрини бир нечта миномёт снаряди билан ўққа тутди”, деб хабар қилди Ikhbariya телеканали.

Бундан ташқари, Сурия демократик кучлари отрядлари Суриянинг Хасака вилоятидаги бир нечта нефть қудуғига ўт қўйган.
Туркия 9 октябрда Суриянинг шимолидаги курд қуролли тузилмаларига қарши “Тинчлик манбаи” ҳарбий амалиётини бошлади ва Суриянинг Хасакадаги Рас ал-Айн, Туркия билан чегарадаги Тал-Обод ҳамда Раққа вилоятидаги Айн-Исо шаҳарларига авиазарбалар берди.
Комментарии (0)