< Жакартадаги тартибсизликлар чоғида 200дан ортиқ киши жароҳатланди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Жакартадаги тартибсизликлар чоғида 200дан ортиқ киши жароҳатланди

Жакартадаги тартибсизликлар чоғида 200дан ортиқ киши жароҳатланди
30 сентябрь куни Индонезия пойтахтида юз берган тартибсизликлар чоғида 200дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Жакарта губернатори Анис Басведанга таяниб The Jakarta Post газетаси хабар берди.
"210 киши жароҳатланди, 15 киши касалхонага ётқизилди", - деди губернатор. 
Шифокорларнинг сўзларига кўра, бир неча киши тўқнашувлар иштирокчилари улоқтирган тошлардан жароҳатланган.  
Antara агентлигининг хабар беришича, 30га яқин киши ҳибсга олинган.

Жакартада талабаларнинг полиция билан тўқнашувлари 24 сентябрда бошланганди, сўнгра Индонезиянинг бошқа ҳудудларига тарқалди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий