< Хитой АҚШ вице-президентининг ўғлига пул бергани ҳақидаги айбловни рад этди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Хитой АҚШ вице-президентининг ўғлига пул бергани ҳақидаги айбловни рад этди

Хитой АҚШ вице-президентининг ўғлига пул бергани ҳақидаги айбловни рад этди
АҚШ вице-президенти Жозей Байденнинг ўғли Хитойдан ноқонуний йўл билан пул маблағлари олгани ҳақидаги гаплар асоссиздир. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди.
"Бундай баёнотлар ҳақиқатга мутлақо мос эмас", - деди дипломат.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг адвокати Рудольф Жулиани Twitter саҳифасида вице-президент Жозеф Байденнинг ўғли Хантер Байден Хитойдан 1,5 млрд доллар миқдорида ноқонуний йўл билан легаллаштирилган маблағни олганлигини ёзганди.
У шунингдек, Хантер Байден Украинадан 3 млн доллар миқдорида ана шундай маблағни олганлигини қўшимча қилган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий