< Ҳиндистон шимолида кучли ёмғирлар 73 кишининг умрига зомин бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳиндистон шимолида кучли ёмғирлар 73 кишининг умрига зомин бўлди

Ҳиндистон шимолида кучли ёмғирлар 73 кишининг умрига зомин бўлди
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида охирги 4 кун ичида кучли муссон ёмғирлари сабабли 73 киши ҳалок бўлди. Ёмғирлар тошқинлар ва кўчкилар юзага келтирган. NDTV телеканалининг хабар беришича, охирги кунларда штатнинг шарқий қисмида 102,2 ммгача ёғингарчилик тушган, бу эса йилнинг ушбу вақти учун меъёрдан анча кўпдир.
Ёмғирлар қўшни Бихор, Ражастон ва Уттаракханд штатларини ҳам қамраб олган. Шимолий Ҳиндистоннинг бир неча туманида 30 сентябргача барча мактаблар ёпилган. Темир йўл излари сув остида қолгани сабабли бир қатор поездлар қатнови бекор қилинган. 
Об-ҳаво мутахассислари Уттар-Прадеш ва яқин атрофдаги ҳудудларда яқин 2 кун ичида “кучли ёмғирлар” кузатилишидан огоҳлантирган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий