< Руҳоний: Эрон ядро қуролига эга бўлишга интилмаяпти » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Руҳоний: Эрон ядро қуролига эга бўлишга интилмаяпти

Руҳоний: Эрон ядро қуролига эга бўлишга интилмаяпти
Теҳрон ядро қуролига эга бўлишга интилмаяпти, деб баёнот берди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.
"Ядро қуролига эга бўлишни истаганлар назорат имкониятини пасайтиради, кенг кузатувларни чеклайди. Биз текширувларни пасайтирмадик", - деди Руҳоний.
"Биз фақатгина ядровий фаолият юритишдаги мажбуриятларимизни бажаришни қисқартирдик, аммо ядровий фаолиятимиз МАГАТЭ кузатуви остида", - деди у.
Аввалроқ Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Эрон билан Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режаси ўрнини босадиган янги ядровий битим тузиш вақти келганини маълум қилганди.

Энг сўнгги хабарлардан биринчи бўлиб хабардор бўлинг. Kun.uz'ни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

Комментарии (0)

Оставить комментарий