< Борис Жонсон Эрон билан янги ядровий битимни таклиф қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Борис Жонсон Эрон билан янги ядровий битимни таклиф қилди

Борис Жонсон Эрон билан янги ядровий битимни таклиф қилди
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессияси бўлиб ўтадиган Нью-Йорк шаҳрига етиб келиб, Эрон билан Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режаси ўрнини босадиган янги ядровий битим тузиш вақти келганини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
«Эрон билан тузилган эски ядровий битимга эътирозларингиз қандай бўлишидан қатъи назар, олдинга силжиш ва янги битим тузиш вақти келди», - деди у. Жонсоннинг сўзларига кўра, Лондон воқеалар бундай ривожланишига ёрдам бериш учун бу борада ўзининг Европа ва америкалик шериклари билан алоқа ўрнатади.
Шу билан бирга, Жонсоннинг идораси унинг баёнотига изоҳ бериб, Буюк Британия мавжуд келишувни қўллаб-қувватлашда давом этиши ҳамда Эронни унга риоя қилишга чақириши тўғрисида хабар берди.

Энг сўнгги хабарлардан биринчи бўлиб хабардор бўлинг. Kun.uz'ни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

Комментарии (0)

Оставить комментарий