< Трамп Эронга нисбатан санкцияларни сезиларли даражада кучайтиришга топшириқ берди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Трамп Эронга нисбатан санкцияларни сезиларли даражада кучайтиришга топшириқ берди

Трамп Эронга нисбатан санкцияларни сезиларли даражада кучайтиришга топшириқ берди
АҚШ президенти Дональд Трамп молия вазирлигига Эронга нисбатан санкцияларни сезиларли даражада кучайтириш бўйича топшириқ берди.
"Ҳозиргина молия вазирлигига Эронга қарши санкцияларни сезиларли даражада кучайтириш бўйича топшириқ бердим", - деб ёзди у Twitter саҳифасида.
14 сентябрга ўтар кечаси Саудия Арабистонининг Saudi Aramco компанияси заводларига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилди. Ҳужумлар учун жавобгарликни Ямандаги хусийлар ўз зиммаларига олди. АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Эронни бу ҳужумларга алоқадорликда айблади.
Бунга қадар Bloomberg агентлиги Трамп Эронга нисбатан санкцияларни юмшатиш масаласини муҳокама қилгани ҳақида хабар берганди.

Энг сўнгги хабарлардан биринчи бўлиб хабардор бўлинг. Kun.uz'ни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг

Комментарии (0)

Оставить комментарий