< Volkswagen «дизельгейт» сабабли Австралиядаги харидорларига 87 млн доллар тўлашга рози бўлди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Volkswagen «дизельгейт» сабабли Австралиядаги харидорларига 87 млн доллар тўлашга рози бўлди

Volkswagen «дизельгейт» сабабли Австралиядаги харидорларига 87 млн доллар тўлашга рози бўлди
Volkswagen автоконцерни экологик чиқиндилар ўлчагичларининг дастурий таъминотида сохтакорликка йўл қўйгани учун компанияга қарши оммавий даъво қўзғатган харидорларга 127 млн Австралия доллари (87,2 млн АҚШ доллари) тўлашга рози бўлди.  
Якуний қарорни Австралия федерал суди чиқаради. Агарда суд компенсациянинг ўртача суммасини маъқулласа, ҳар бир даъвогар 1,4 минг Австралия доллари миқдорида пул олади.
Австралияда сотилган 100 мингга яқин машинада ўлчагичлар зарарли чиқиндилар кўрсаткичини пасайтириб кўрсатиши билан боғлиқ сохтакорликдан фойдаланилганлиги тахмин қилинмоқда.  
Volkswagen 2015 йил сентябрда АҚШда маълумотларни сохталаштирганини тан олганди. Компания 18 млрд доллардан ортиқ жарима ва компенсация тўлайди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий