< Эрон ҳарбийлари 250 минг литр ёнилғи олиб кетаётган кемани қўлга олди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эрон ҳарбийлари 250 минг литр ёнилғи олиб кетаётган кемани қўлга олди

Эрон ҳарбийлари 250 минг литр ёнилғи олиб кетаётган кемани қўлга олди
Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳарбий денгиз кучлари 250 минг литр дизель ёнилғиси олиб кетаётган кемани қўлга олди. Бу ҳақда IRIB телерадиокомпанияси хабар қилди.
"Кема Эроннинг Бандар-Ланга портидан БАА томон сузиб кетаётган бўлган ва Катта Томб оролидан 20 миля шарқда ушланган", - дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, кемада 11 нафар экипаж аъзоси бўлиб, у 250 минг литр контрабанда ёнилғи олиб кетаётган бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 19 июлда Эрон Британия байроғи остида сузаётган Stena Impero танкерини ушлаганди. 
Август бошларида эса Форс кўрфазида нефть контрабандасида гумон қилинган Ироқ кемаси ушлангани хабар қилинганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий