Зеленский озод қилинган денгизчилар билан учрашди
Украина президенти Владимир Зеленский 7 сентябрда Россия билан маҳбусларни алмашиш доирасида озод қилинган украиналик ҳарбий денгизчилар, уларнинг оилалари аъзолари билан учрашди.Учрашув Киевдаги Мариинский саройидаги боғда ўтган. Зеленский ҳарбийларни ватанларига қайтганлари билан табриклаган. У денгизчиларнинг яқинларига кўрсатилган қўллаб-қувватлов учун алоҳида миннатдорлик билдирган.


Украина президенти асирларни қайтариш бўйича амалиёт ўта мураккаб бўлганини, ушбу жараёнга кўпчилик жалб қилинганини таъкидлаб ўтган.

Шунингдек. ҳарбийлар Зеленскийга қўлида денгизчилар исмлари ёзилган браслетларни тақиб юргани учун миннатдорлик билдиришган, чунки бу денгизчиларнинг озод қилиниши муаммосига доимий равишда эътибор қаратиб турган. Зеленский денгизчиларга президент соатлари совға қилган.


Комментарии (0)