< Туркия 2020 йилда Сурия чегарасида камикадзе-дронлардан фойдаланишни бошлайди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Туркия 2020 йилда Сурия чегарасида камикадзе-дронлардан фойдаланишни бошлайди

Туркия 2020 йилда Сурия чегарасида камикадзе-дронлардан фойдаланишни бошлайди
2020 йилда Туркия армиясида камикадзе-дронларнинг биринчи бўлинмалари шакллантирилади. Hurriyet газетасининг ёзишича, дронлар мамлакат шарқида ва Туркия-Сурия чегарасида қўриқлаш ишларини олиб боради ҳамда жанговар операцияларда қатнашади.
KARGU автоном квадрокоптерлари Туркиянинг STM компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.
STM бош директори Мурат Икинжининг сўзларига кўра, ҳар бир бўлинмада мўлжалга олиш ва қиёфани таниш тизимлари билан жиҳозланган ҳамда сунъий онг ёрдамида ҳар қандай жанговар топшириқни бажара оладиган 30тадан дрон бўлади.
"Дроннинг парвоз масофаси 15 кмни ташкил этади, оғирлиги 70 килоли дрон ҳавода ярим соатгча тура олади. Агарда портловчи модда олиб кетаётган бир дрон ишдан чиқса, унинг ўрнини бошқаси эгаллайди ва топшириқни бажаришни давом эттиради. Камикадзе-дронлар ракеталарга нисбатан арзон тушади", деди Икинжи. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий