< Баҳамада «Дориан» довули сабабли 2,5 минг киши бедарак йўқолди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Баҳамада «Дориан» довули сабабли 2,5 минг киши бедарак йўқолди

Баҳамада «Дориан» довули сабабли 2,5 минг киши бедарак йўқолди
Баҳама оролларида “Дориан” довули ҳукм сурган вақтда 2,5 минг киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда оролларнинг фавқулодда хизматларига иқтибос келтирган ҳолда “Би-би-си” хабар берди.   
 
Бу маълумотни АҚШнинг фавқулодда вазиятлар бўйича миллий агентлиги вакили Карл Смит тасдиқлаган. Унинг айтишича, бедарак йўқолганлар сони ўзгариши мумкин, чунки қутқарилганлардан баъзилари ҳали исмини маълум қилмаган.
Охирги маълумотларга кўра, довул оқибатида оролларда камида 50 киши ҳалок бўлган. Манбаларнинг таъкидлашича, қурбонлар сони ошиши мумкин.
Довул Баҳама архипелагининг бир неча оролига 1 сентябрда ёпирилганди. Шамол тезлиги 300 км/соатга етган. Сўнгра табиий офат АҚШнинг Атлантика соҳилбўйи орқали ўтиб, Канадага етиб борган ва у ерда ҳам сезиларли талофат етказган. 
БМТ довул оқибатларини енгиш учун Баҳамага гуманитар ёрдам жўнатган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий