< Сурия ва Ироқ чегарасида номаълум самолёт шиа жангариларига зарба берди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Сурия ва Ироқ чегарасида номаълум самолёт шиа жангариларига зарба берди

Сурия ва Ироқ чегарасида номаълум самолёт шиа жангариларига зарба берди
Номаълум самолёт Сурия ва Ироқ чегарасида эронлик қуролли гуруҳларга зарба берди, деб хабар қилмоқда Al-Hadath телеканали.
Хабарда айтилишича, Абу-Камол шаҳри яқинидаги шиа жангарилари жойлашган манзилга бир нечта авиазарба берилган. Ҳужум натижасида 18 жангари ҳалок бўлган.
Манбалар уч марта портлаш юз берганини айтишган. Айрим маълумотларга кўра, қурол-яроғ омбори йўқ қилинган.
Суриядаги Эрон кучлари ҳукумат қўшинларига ёрдам бермоқда. Исроил ва АҚШ уларнинг чиқиб кетишини талаб қилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий