< Америкалик актёрнинг 23 дан кўпроқ қариндоши Баҳамада бедарак йўқолди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Америкалик актёрнинг 23 дан кўпроқ қариндоши Баҳамада бедарак йўқолди

Америкалик актёрнинг 23 дан кўпроқ қариндоши Баҳамада бедарак йўқолди
92 ёшли америкалик актёр Сидни Пуатье жияни оиласининг 23 нафардан кўпроқ аъзоси Баҳамадаги довулдан кейин бедарак йўқолди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.   
Актёрнинг жияни 66 ёшли Жеффри Пуатьенинг хабар беришича, унинг Баҳама оролларида яшовчи яқинлари, жумладан синглиси ва унинг фарзандларидан бир неча кундан бери ҳеч қандай хабар йўқ.
Эркакнинг таъкидлашича, у умидни сўндирмаяпти ва яқинлари билан имкони бор барча йўл билан боғланишга ҳаракат қилмоқда, аммо унинг уринишлари ҳозирча бесамар кетмоқда.
Айни вақтда у ўз оиласини қидиргани Баҳамага йўл олмоқчи.
Охирги маълумотларга кўра, Баҳамада “Дориан” довули сабабли 44 киши ҳалок бўлган. Таъкидланишича, табиий офат қурбонлари аслида янада кўпроқ бўлиши мумкин, бироқ ҳозир уларнинг жасадларини топиш имконсизга айланган, чунки океанга чекинган сув ўз ортидан барча нарсани олиб кетган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий