< Эрдўған АҚШни Суриядаги хавфсизлик ҳудудини террорчилар учун яратишда айблади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эрдўған АҚШни Суриядаги хавфсизлик ҳудудини террорчилар учун яратишда айблади

Эрдўған АҚШни Суриядаги хавфсизлик ҳудудини террорчилар учун яратишда айблади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған АҚШни Сурия шимолида хавфсизлик ҳудудини Анқара учун эмас, балки Вашингтон томонидан қўллаб-қувватланувчи Сурия демократик кучлари коалицияси учун яратмоқчи бўлаётганликда айблади.  
“Туркия Сурия шимолини террорчилик гуруҳларидан тозалашга қатъий истак билдираётган бир вақтда, улар [АҚШ] бир вақтнинг ўзида ҳам бизни, ҳам уларни бошқармоқчи. Кўринишича, АҚШ биз учун эмас, террорчилик ташкилоти учун хавфсизлик ҳудуди яратишни истамоқда”, деб айтган Эрдўған. 
Туркия президентининг айтишича, бундай ёндашув номақбулдир. 
“Биз АҚШ билан хавфсизлик ҳудуди бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз-у, аммо турли мақсадларга интилаётганимизни қўрмоқдамиз”, деб қўшимча қилган Туркия етакчиси.
Туркия Сурия демократик кучлари таркибига кирувчи “Халқ мудофаа кучлари” курд тузилмаларини террорчилар деб ҳисоблайди.
8 сентябрда Туркия ва АҚШ ҳарбийлари Сурияда биргаликда патруллашни бошлашгани маълум қилинганди. Фрот дарёсидан шарқда хавфсизлик ҳудудини яратиш доирасида ташкил этилган патруллаш Сурия-Туркия чегарасининг 30 кмлик ҳудудида бошланган. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий