< Лукашенко Россиядан оғир дамларда «катта оға» бўлишини сўради » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Лукашенко Россиядан оғир дамларда «катта оға» бўлишини сўради

Лукашенко Россиядан оғир дамларда «катта оға» бўлишини сўради
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия республиканинг "катта оғаси" бўлиши кераклигини айтди. Унинг сўзларини Sputnik Беларусь келтирмоқда.
Лукашенконинг қайд этишича, беларуслар "катта оғага хиёнат қилишга йўл қўйишмайди". Аммо у Россияда "беларусларни яккаламасликларини, топтамасликларини, оғир дамларда қўллаб-қувватлашларини" сўради.
"Улар бизнинг одамларимиз, бизнинг биродарларимиз. Улар билан доим бирга бўлганмиз, улар бизга ҳамиша елкадош бўлишган. Бугунги кундаги Россия билан муаммоларимиз эса руслар ва россияликлар билан эмас. Улар бизга жуда яхши муносабатда", — деди Лукашенко.
Унинг қўшимча қилишича, Беларусь Россияни ҳеч қачон сотмайди ва ундан юз ўгирмайди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий