< Намойишчилар ғалабаси: Ҳонгконг раҳбари Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинишини маълум қилди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Намойишчилар ғалабаси: Ҳонгконг раҳбари Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинишини маълум қилди

Намойишчилар ғалабаси: Ҳонгконг раҳбари Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинишини маълум қилди
Ҳонгконг маъмурияти раҳбари Кэрри Лам Хитойга экстрадиция қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қайтариб олинишини эълон қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.
Лам мазкур қонунчилик ташаббуси рад этилгани ҳақида маъмурият аъзолари, қонунчилик вакиллари ва депутатлар билан учрашувда маълум қилган.  

Ҳонгконг маъмурияти бу борада расмий баёнот бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, оролда ушбу қонун лойиҳасига қарши июндан буён тинимсиз намойишлар ўтказиб келинаётганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий