Афғонистондаги портлаш оқибатида 15 киши қурбон бўлди
Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги портлаш натижасида 15 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги хабар берди.Хабарда айтилишича, ҳалок бўлганларнинг олти нафари хавфсизлик кучлари ходимларидир. Шунингдек, 11 киши ярадор бўлгани айтилмоқда.
Портлаш учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" ҳаракати жангарилари ўртасида кураш бормоқда. Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб терроризмга қарши операциялар ўтказмоқда.
Комментарии (0)