< Польша президенти G8 шаклини қайта тиклашга қарши чиқди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Польша президенти G8 шаклини қайта тиклашга қарши чиқди

Польша президенти G8 шаклини қайта тиклашга қарши чиқди
Польша президенти Анжей Дуда Россия иштирокидаги "Катта саккизлик" шаклини қайта тиклашга қарши чиқди.
"Бу жуда мураккаб масала. Россия билан бўлган вазият жуда мураккаб", - деди Дуда G7 гуруҳига Россиянинг қўшилиши тўғрисидаги саволга жавобан.
"Катта саккизлик" шакли 1998 йилдан 2014 йилгача, Қримдаги воқеалар муносабати билан гуруҳ иштирокчилари Сочидаги саммитга келиш ўрнига Брюсселда Россия иштирокисиз тўплангунига қадар мавжуд бўлган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни G7 гуруҳининг навбатдаги саммитига таклиф қилишини айтганди.

Комментарии (0)

Оставить комментарий