< Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск ватанидаги хотира тадбирларига бормаслигини айтди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск ватанидаги хотира тадбирларига бормаслигини айтди

Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск ватанидаги хотира тадбирларига бормаслигини айтди
Европа кенгаши раҳбари, Польшанинг собиқ бош вазири Дональд Туск Польшада Иккинчи жаҳон уруши бошланишининг 80 йиллиги муносабати билан ўтадиган тантанали тадбирларга бормаслигини айтди. 
Туск Польшанинг амалдаги раҳбарияти билан мураккаб муносабатларда бўлиб, у томондан ташкил этилган “Фуқаролик платформаси” партияси айни вақтда мухолифат томондадир. Ўз вақтида Польша Туск Еврокенгаш раҳбари лавозимини эгаллашига қарши чиққан ягона давлат бўлган.
“Йўқ, мен бормоқчимасман”, деб айтган Туск ва “Тадбир ташкилотчилари мени у ерда кўришни истамайдилар ва менга хурсанд эмасликларини билиб туриб, ҳеч қачон суқилмайман”, деб қўшимча қилган.  
Польша расмийлари маълумотларига кўра, тадбирларга 20 та давлат президенти ташриф буюради. Варшавада ўтадиган тадбирлар 1 сентябрга белгиланган.  

Комментарии (0)

Оставить комментарий