< Японияда ёмғирлар туфайли 850 минг киши эвакуация қилинади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Японияда ёмғирлар туфайли 850 минг киши эвакуация қилинади

Японияда ёмғирлар туфайли 850 минг киши эвакуация қилинади
Япония ҳукумати мамлакатнинг 3 та ғарбий префектурасидан ёмғирлар натижасида юзага келиши мумкин бўлган кўчки ва тошқинлар хавфи сабабли 850 мингга яқин одамни эвакуация қилишга қарор қилди. 
Эвакуация ҳақидаги кўрсатмани Сага, Фукуока в Нагасаки префектуралари аҳолиси олган. 14 та шаҳарда 355 мингдан кўпроқ уй вайрон бўлиш хавфи остида қолган.
Об-ҳаво мутахассислари ушбу префектураларда 28 август куни 500 мм дан кўпроқ ёғингарчилик тушишини маълум қилишган. 
Ёмғирлар транспорт алоқасини издан чиқарган: баъзи поездлар бекор қилинган. Шунингдек, турли жойларда 3 киши ҳалок бўлган.  
Яқин кунларда Кюсю ороли шимолида ва Токиогача бўлган ҳудудларда кучли ёмғирлар кутилмоқда.

Комментарии (0)

Оставить комментарий