Британия парламенти иши тўхтатилишига қарши петицияни 100 мингдан ортиқ киши имзолади
Буюк Британия парламенти сайтида жойлаштирилган парламент иши тўхтатилишига йўл қўймаслик тўғрисидаги петиция 100 мингдан ортиқ имзо тўплади. Жамоавий мурожаат чоршанба куни бош вазир Борис Жонсон парламент ишини 14 октябргача тўхтатишга қарор қилганидан сўнг Вестминстер сайтида жойлаштирилганди. Петиция жойлаштирилганидан сўнг уни дақиқасига ўртача 1,3 минг киши имзоламоқда.
Буюк Британия амалиётига кўра, 10 мингдан ортиқ имзо тўплаган ҳар қандай петиция ҳукуматнинг расмий муносабатини талаб қилади, имзо 100 мингга етганидан сўнг эса у парламентда кўриб чиқилиши лозим.
Комментарии (0)