< АҚШ Японияга 3,3 млрд долларлик 73 та ракета сотилишини маъқуллади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

АҚШ Японияга 3,3 млрд долларлик 73 та ракета сотилишини маъқуллади

АҚШ Японияга 3,3 млрд долларлик 73 та ракета сотилишини маъқуллади
АҚШ маъмурияти Японияга умумий қиймати 3,3 млрд долларни ташкил қилувчи SM-3 Block-IIA ракеталарга қарши ракеталарни сотиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигининг мудофаа ҳамкорлиги ва хавфсизлиги бошқармаси DSCA (Defense Security Cooperation Agency) маълум қилди. Ушбу бошқарма ҳукуматлараро шартномалар бўйича хорижга ҳарбий техника ва қурол сотилиши учун масъул ҳисобланади. 
73 та ракета, MK 29 пуск қурилмалари ҳамда қўшимча қурилмаларни сотишга рухсат берилган. 
DSCA нуқтаи назаридан, ушбу шартноманинг бажарилиши АҚШнинг ташқи сиёсати ва миллий хавфсизлиги манфаатларига жавоб беради. У, шунингдек, “Осиё-Тинч океани минтақасида барқарорлик ва иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи муҳим иттифоқдош давлат хавфсизлигини оширади”.    
АҚШ маъмурияти конгрессни ушбу қарори ҳақида хабардор қилган. Энди конгрессда ҳарбий шартномани ўрганиб чиқиб, уни маъқуллаш ёки тўсиш учун 30 кун вақт бор.

Комментарии (0)

Оставить комментарий