< «Ҳизбуллоҳ» Исроилга яширин зарба беришга ваъда берди » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

«Ҳизбуллоҳ» Исроилга яширин зарба беришга ваъда берди

«Ҳизбуллоҳ» Исроилга яширин зарба беришга ваъда берди
Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати урушнинг олдини олиш учун Исроилга қандайдир аниқ зарба беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар берди.
Нашрнинг таъкидлашича, режалаштирилаётган зарба «Ҳизбуллоҳ»нинг Исроил авиазарбаси оқибатида ҳалок бўлган 2 аъзоси учун жавоб бўлади. Манбалардан бирининг таъкидлашича, жавоб зарбаси «Ҳизбуллоҳ» ҳам, Исроил ҳам истамаётган катта кўламли урушга олиб келмайдиган қилиб амалга оширилади”. Бироқ айтилишича, зарбанинг реал оқибатларини айтиш қийин. 
25 августда Исроилнинг Сурияга ва тахминларга кўра, Ливан ва Ироққа берган ракета зарбалари араб давлатларида қуролланган ихтилоф бошланишини эълон қилиш деб қабул қилинган. Исроил ўз навбатида ҳужум огоҳлантирувчи бўлгани ва Ливаннинг Байрут шаҳри устида Эроннинг Исроилга қарши қўлланган парвоз қурилмалари тушган бўлиши мумкинлигини айтган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий