Покистон Ҳиндистон учун ўз ҳаво сарҳадини бутунлай ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Покистон бош вазири Имрон Хон Ҳиндистон учун мамлакат ҳаво сарҳади ёпилиши мумкинлигини истисно этмади. Бу ҳақда мамлакат ахборот ва телерадиоэшиттиришлар вазири Фавод Аҳмад Чоудри маълум қилди."Бош вазир Ҳиндистон учун мамлакат ҳаво сарҳадини бутунлай ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шунингдек, вазирлар маҳкамаси йиғилишида Ҳиндистонни Покистон орқали Афғонистон билан боғловчи қуруқлик йўналишларини ҳам тақиқлаш масаласи муҳокама қилинди", - дейилади вазирнинг баёнотида.
У вазирлар маҳкамаси режалаштирилган қадамларнинг юридик жиҳатлари ўрганилаётганини қайд этди.
Покистон муҳим авиацион йўлак марказида жойлашган бўлиб, унинг ҳаво сарҳадидан фойдаланишни чеклаш юзлаб тижорат ва юк ташув парвозларига таъсир қилади.
Комментарии (0)