< Ҳиндистон Покистон билан бирга Россиядаги ҳарбий машғулотларда қатнашади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Ҳиндистон Покистон билан бирга Россиядаги ҳарбий машғулотларда қатнашади

Ҳиндистон Покистон билан бирга Россиядаги ҳарбий машғулотларда қатнашади
Ҳиндистон ҳарбийлари кескин муносабатга қарамасдан Покистон ҳарбийлари билан биргаликда 16 сентябрдан 21 сентябргача Россияда бўлиб ўтадиган "Марказ-2019" ҳарбий стратегик машғулотларда қатнашади. NDTV телеканалининг хабар беришича, Ҳиндистон машғулотларга қуруқлик ва ҲҲК қўшинларидан иборат йирик гуруҳни жўнатади.
"ШҲТ ҳарбий машғулотлари антитеррористик ҳамкорликка қаратилган", - деган манба.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо саккиз давлат (Россия, Хитой, Покистон, Қирғизистон, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) ҳарбийлари ҳамкорликда контртеррор амалиётларини ўтказишади.
Ҳиндистон ва Покистон ўтган йили Россияда бўлиб ўтган "Тинч миссия" машғулотларида биргаликда қатнашганди. 

Комментарии (0)

Оставить комментарий