Эрон ташқи ишлар вазири Осиё давлатларига сафар уюштиради
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф 25 августда Осиё бўйича турнесини бошлаб, унинг доирасида Хитой, Япония ва Малайзияга ташриф буюради. Бу ҳақда FARS ахборот агентлиги хабар берди. Зариф сафар доирасида Осиёнинг уч давлати етакчилари билан минтақавий хавфсизлик, икки томонлама муносабатлар ҳамда ядро келишувини сақлаб қолиш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Эрон ташқи ишлар вазирининг Осиёга турнеси Европа турнесидан кейин келмоқда. У ушбу турне доирасида 19-23 август кунлари Финляндия, Швеция, Норвегия ва Францияга ташриф буюрган.
23 августда Зариф Парижга ташриф буюриб, у ерда президент Эмманюэл Макрон ва бош вазир Жан-Ив Ле Дриан билан учрашган. Зариф Франция билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилиб, “Катта еттилик саммити Эрон ядро келишуви бўйича қўшма ҳаракатлар режаси иштирокчи давлатлари билан маслаҳатлашувлар ўтказиш учун яхши имконият” эканлигини айтган.
Комментарии (0)