< Эрдўған кейинги ҳафта Россияга ташриф буюради » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Эрдўған кейинги ҳафта Россияга ташриф буюради

Эрдўған кейинги ҳафта Россияга ташриф буюради
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 27 август куни Россияга ташриф буюрмоқчи. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги Туркия етакчисининг матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Таъкидланишича, Эрдўған Россияга бир кунлик ташриф билан келади.
Ташриф дастури ҳақида маълумот берилмаган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг таъкидлашича, Туркия раҳбари Москвага ташриф буюришни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ва Эрдўған телефон орқали суҳбатлашгани ҳақида хабар берилганди. Давлат раҳбарлари Суриядаги вазиятни барқарорлаштириш, шунингдек, Россия, Туркия ва Эрон томонидан БМТ билан биргаликда олиб борилган конституциявий қўмитани шакллантириш ва ишга тушириш бўйича ишларни муҳокама қилишган.

Комментарии (0)

Оставить комментарий