23 августда Чеченистоннинг Шали шаҳрида Европадаги энг катта – Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) номидаги “Мусулмонлар фахри” масжиди очилди. Масжидни шаҳар аҳолиси қарори билан Рамзон Қодиров номига қўйиш режалаштирилганди, бироқ Қодировнинг ўзи масжид очилиши вақтида барча учун кутилмаганда масжид Муҳаммад пайғамбар номи билан аталишини маълум қилди. Фото: Islom.uzШунингдек, Қодиров республика аҳолисидан унинг вафотидан кейин унинг номига кичкинагина масжид қуришни илтимос қилган. Фото: YELENA AFONINA/TASS“Бу масжидни қуришни бошлаганимизда, менга уламолар, дўстларим, яқинларим мурожаат қилиб, уни менинг номимга аташни сўрашганди. Мен ўшанда бунга рози бўлгандим, бироқ ич-ичимда қурилиш якунлангандан кейин масжидни севимли пайғамбаримиз номи билан аташ истаги бўлганди. Мен Тангри ҳаққи хизмат қиладиган севимли ҳалқимдан бу дунёдан ўтганимда, йиғилишиб менинг номим билан аталадиган кичик масжид қуришларини сўраб қоламан. Бу мен учун катта совға бўлади”, деб айтган Қодиров журналистларга. Фото: YELENA AFONINA/TASSҚодиров охирги фурсатгача масжид номини сир сақлаганини, чунки унинг қурилишини якунлашнинг уддасидан чиқилмай қолишидан хавотирланганини таъкидлаб ўтган. Чеченистон раҳбари янги масжид кўринишидан карахт ҳолдалигини айтган. “Бу ерда улкан иш қилинган, ҳар бир деталнинг ўз тарихи бор. Ниятларимиз холис эди ва Тангри бизга ёрдам берди. Кайфиятимни сўз билан ифодалаб бўлмайди, ҳали ҳам карахт ҳолдаман”, деб айтган Қодиров. Шалида очилган масжид ўз ичига 30 минг кишини сиғдира олади. Бундан ташқари, ён атрофдаги ҳудудга яна 70 минг киши жойлашиши мумкин. Масжид қурилишида оқ мармар, соф олтин қўлланган. Девордаги ёзувлар қўлда бажарилган. Масжид очилиши Чеченистоннинг биринчи президенти, Рамзон Қодировнинг отаси Аҳмад хожи Қодиров туғилган кунига тўғриланган. Фото: YELENA AFONINA/TASSМасжид очилишида юқори мартабали сиёсатчилар, 40 дан кўпроқ мусулмон давлатдан меҳмонлар ва ислом уламолари, жумладан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам иштирок этди. Улар масжидда жума намозини биргаликда адо этишган. Фото: Islom.uzМасжид қурилиши 2012 йил декабрда бошланган. Масжид “Шали-сити” мажмуаси олдида қадр ростлаган бўлиб, 5 гектардан кўпроқ жой эгаллаган. Масжиднинг тўртта минораси 63 метр баландликка эга бўлиб, марказий гумбази 40 метрдан баландроқ. Масжид ҳудудини 12 та фаввора безаб туради.
Комментарии (0)