< Евроиттифоқ Facebook тўлов тизимини антимонопол текширувдан ўтказишни бошлади » Независимое информационное агентство. «ҲАМСИНФ»

Евроиттифоқ Facebook тўлов тизимини антимонопол текширувдан ўтказишни бошлади

Евроиттифоқ Facebook тўлов тизимини антимонопол текширувдан ўтказишни бошлади
Евроиттифоқнинг антимонопол регуляторлари Libra криптовалютаси лойиҳаси муносабати билан Facebook компаниясига нисбатан текширув бошлади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда. 
Хабарда айтилишича, Европадаги амалдорлар мазкур тўлов тизими рақобатни чеклаши мумкинлигидан хавотирда.
Регуляторлар шунингдек, Libra иловасининг Facebook, WhatsApp ва Messenger иловаларига интеграциялашувини ҳам ўрганмоқда.
Facebook Libra криптовалютасини 2020 йилда чиқармоқчи.  
Регуляторлар розилигини олиш учун Facebook Libra Association ташкилотини тузган бўлиб, у криптовалютага оид қарорларни қабул қилади. Ташкилот таркибига 27 та компания, жумладан Visa Inc., Uber Technologies Inc. ва PayPal Holdings Inc киради.



Комментарии (0)

Оставить комментарий