Мьянмада роҳингя мусулмонлари қайтиши учун зарур шароитлар яратилмагани маълум қилинди
Роҳингя мусулмонлари Европа кенгаши (ERC) ракҳайнлик қочқинларнинг Мьянмага улар учун барча зарур шароитлар таъминланмасидан қайтишидан хавотир билдирди.ERC хабарида айтилишича, Мьянма ҳукумати зўравонликлардан қўшни Бангладешга қочган миллионга яқин ракҳайнлик қочқинларнинг қайтиши бўйича шаффоф режани тақдим қилмаган.
Таъкидланишича, Мьянма ҳукумати зарур шароитлар яратмасдан фақатгина 3500 қочқинга ватанига қайтишга рухсат берган.
Мьянмада ҳамон ракҳайнлик мусулмонлар ҳуқуқ ва эркинликлари чекланмоқда. Бундай шароитда уларнинг Ракҳайнга қайтиши иложсиздир. Хабарда таъкидланишича, юзлаб роҳингя мусулмонлари Бангладеш ҳудудидаги қочқинлар лагерларида қолмоқда.
Шу сабаби кенгаш Бангладешни, БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарини ва бошқа томонларни мусулмонларнинг Мьянмага хавфсиз ва адолатли қайтишини таъминлашга чақирди.
Шунингдек, кенгаш роҳингя мусулмонларини бирлашишга ва Мьянма ҳукуматининг ёлғон ваъдаларига ишонмасликка чақирган.
1970-йиллардан бери роҳингя мусулмонлари Мьянмада этник тозалашлар ва мунтазам таҳқирлашларга учраб келади. Мьянма мусулмонларининг 80 фоизи – 2 млнга яқин киши қўшни давлатларда бошпана топишга мажбур бўлган.
Айни вақтда Мьянмада 300 мингга яқин мусулмон қолган бўлиб, улардан аксарияти Бангладешда яширинишга ҳаракат қилиб келади.
Комментарии (0)