АҚШ Афғонистонга гуманитар ёрдам доирасида 125 млн доллар ажратади
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун қўшимча 125 млн доллар ажратади. Бу ҳақда АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси маълум қилди.Ушбу маблағ "озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимлик суви, тез тиббий ёрдам хизмати тақдим этиш ва табиий офатларга тайёргарлик ишларига" йўналтирилади.
"АҚШ барча мамлакатларни Афғонистонга кўрсатиладиган ёрдам миқдорини оширишга чақиради", - дейилади элчихона баёнотида.
Гуманитар ёрдамни кўпайтириш ҳақидаги қарор Афғонистон ҳукумат кучлари ва "Толибон" ҳаракати ўртасидаги тўқнашувлар кучайиши ортидан қабул қилинди.
1 август куни "Толибон"нинг Доҳадаги офиси расмий вакили Муҳаммад Суҳайл Шаҳин АҚШ билан келишув имзоланишига умид қилаётганини билдирганди.
Комментарии (0)